• Слайдер #1

Биз ҳақимизда

«Денов вино–ароқ» акциядорлик жамияти 1937 йилда Китоб вино пунктининг қошида  ташкил топган ва Озиқ-овқат вазирлиги таркибига кирган ва 1975 йилдан «Ўзмевасабзавотузумсаноат» бирлашмасига ўтказилган.

Жамият таъсисчилар умумий йиғилиши қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш  Қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг 30.07.1995 йил №625- сонли буйруғига асосан   «Денов вино-ароқ» очик турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилган.

Жамият қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:

— Вино, ароқ, коньяк маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва пуллик хизмат кўрсатиш;

— ташқи иқтисодий фаолият юритиш, шу жумладан қўшма корхоналар барпо этиш, ўрнатилган тартибда молларни экспорт ва импорт қилиш;

—  ишлаб чиқарилган маҳсулотларни келишилган нарх ва таклифлар бўйича миллий ва чет эл валютасида сотиш;

— ва бошқа жамият фаолияти мақсадига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида таъқиқланмаган бошқа ҳар қандай хўжалик фаолиятини амалга оширади.

Ҳозирги кунда  «Денов вино-ароқ»  акциядорлик жамиятида 1 та ароқ қуйиш цехи, 1 та вино қуйиш цехи мавжуд бўлиб, ушбу цехларда қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда:

Жамиятда 22 турда ароқ маҳсулотлари яъни «Денов», «Паҳлавон», «Шахристон», «Сурхон тонги»,   «Сангардак», «Луч», «Южная», «Доходная», «Новая марка», «Евроазия», «Евроазия-2» махсус ароғи, «Русская», «Пшеничная», «Элегант», «ДСмирнов», «ДМирная» ва 9 турда вино маҳсулотлари яъни «Ўзбекистон Портвейни», «Кагор», «Шарқ дурдонаси»,  «Ркацетили» «Южная Бархат», «Нежное», «Денауское Чудо», «Красавица», ва «Элегантное» вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилмокда.

«Денов вино-ароқ»  акциядорлик жамиятида йиллик ароқ ишлаб чиқариш қуввати 350,0 минг дал, вино ишлаб чиқариш  қуввати 100 минг дални ташкил қилади.

Жамиятнинг юридик ва почта манзили: Сурхондарё вилояти Денов тумани, Ш.Рашидов кўчаси 261 уй. Тел: +998(76)- 413-53-82.

Банк реквизитлари: ТИФ «Миллий» банкнинг Денов бўлими

Ҳисоб рақами 2021 0000 5004 2584 2001

МФО 00 845;  ИНН 200 479 972.

 

“Денов вино-ароқ” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши мажлисининг 27.12.2016 йилдаги №5 сонли баённомаси қарорига ва қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 19.01.2017 йил J0094-7 сонли қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорига мувофиқ жамиятнинг Низом жамғармаси 2 803 710 минг сўм белгиланиб, бир акциянинг номинал қиймати 2054 сум бўлган 1365000 дона эгаси ёзилган оддий акцияга бўлинган:

— “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК  51 фоиз, 1429892100 сўмлик 696150 дона;

— меҳнат жамоа улуши 1,75 фоиз 49 057 736 сўмлик 23884 дона;

— эркин савдо улуши 47,25 фоиз 1 324 760 164 сўмлик 644966 дона акция

Жамиятда жами ишловчилар сони 200 та бўлиб, шундан маъмурий бошқарув 10 та, ишчи ва хизматчилар 190 тани ташкил этади.