• Слайдер #1

Жамият низоми

  1. УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

1.1. “Denov vino-aroq” aksiyadorlik jamiyati (кейинги уринларда “Жамият” деб аталувчи) мазкур устави «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида”ги Узбекистон Республикасининг конуни хамда бошка конун актлари асосида ишлаб чикилган.

1.2. “Denov vino-aroq” aksiyadorlik jamiyati  ўз фаолиятини “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Уставга мувофиқ ташкил этади.

1.3. Жамият Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан таъқиқланмаган ва ушбу Уставда кўрсатилган  мақсадларга жавоб берадиган ҳар қандай хўжалик ва тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли.

1.4. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллар ташкил этиши  ва ваколатхоналар очиши мумкин.  Улар кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади. Филиал ва ваколатхоналар раҳбарлари жамият томонидан тайинланган шахслар бўлиб, улар жамият  берган ишончнома асосида  иш юритадилар.

Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналарга бериб қўйилган мол-мулки жамият  балансида ҳисобга олинади. Филиал ва ваколатхоналар фаолияти учун жавобгарлик жамият зиммасида бўлади.

Жамият  акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.

Устав Денов вино-арок АЖ