«Денов вино–ароқ» акциядорлик жамияти 1937 йилда Китоб вино пунктининг қошида ташкил топган.
Жамият таъсисчилар умумий йиғилиши қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг 30.07.1995 йил №625- сонли буйруғига асосан «Денов вино-ароқ» очик турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Жамият қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:
Ҳозирги кунда «Денов вино-ароқ» акциядорлик жамиятида 1 та ароқ қуйиш цехи, 1 та вино қуйиш цехи мавжуд бўлиб, ушбу цехларда қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда:
Жамиятда 20 турда ароқ маҳсулоти яъни «Денов», «Паҳлавон», «Шахристон», «Сурхон тонги», «Сангардак», «Луч», «Южная», «Даходная», «Новая марка», «Евроазия», «Евроазия-2» маҳсус ароғи, «Русская», «Пшеничная», «Элегант» ва 6 турда вино маҳсулоти яъни «Ўзбекистон Портвейни», «Кагор», «Шарқ дурдонаси», «Ркацетили» «Южная бархат», «Тўмарис» вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилмокда.