• Слайдер #1

Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (турлари ва қиймати)

«Денов вино–ароқ» акциядорлик жамияти 1937 йилда Китоб вино пунктининг қошида ташкил топган. Жамият таъсисчилар умумий йиғилиши қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармасининг 30.07.1995 йил №625- сонли буйруғига асосан «Денов вино-ароқ» очик турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилган. Жамият қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади: — Вино, арок, коньяк маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва пуллик хизмат кўрсатиш; — ташқи иқтисодий фаолият юритиш, шу жумладан қўшма корхоналар барпо этиш, ўрнатилган тартибда молларни экспорт ва импорт қилиш; — ишлаб чиқарилган маҳсулотларни келишилган нарх ва таклифлар бўйича миллий ва чет эл валютасида сотиш ва бошқа жамият фаолияти мақсадига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида тақиқланмаган бошқа ҳар қандай хўжалик фаолиятини амалга оширади. Ҳозирги кунда «Денов вино-ароқ» акциядорлик жамиятида 1 та ароқ қуйиш цехи, 1 та вино қуйиш цехи мавжуд бўлиб, ушбу цехларда қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда: Жамиятда 20 турдаги ароқ маҳсулоти, яъни «Денов», «Шахристон», «Сурхон тонги», «Сангардак»,  «Сангардак 2», «Луч», «Южная», «Пшеничная», «Пахлавон», «Даходная», «Новая марка», «Евроазия», «Евроазия-2», «Элегант», «Русская», «Пшеничная», «D.SMIRNOFF», «D.МИРНАЯ» хамда  8 турда вино маҳсулоти яъни «Кагор», «Шарқ дурдонаси», «Ркацетили» «Южная бархат», «Нежное», «Денауское чудо», «Красавица», «Элегантное» вино маҳсулотлари ишлаб чиқарилмокда.

IMG_0056

Водки-Денов

Вино-Денов