• Слайдер #1

«Денов вино-арок» акциядорлик жамияти акциядорлари диккатига!

Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши 2020 йил 18 июл куни соат 10.00 да жамият маъмурияти биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Денов тумани Ш.Рашидов кўчаси 261-уй.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2020 йил 18 июль куни соат 9.00 да бошланади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамият Кузатувчи кенгашининг 2019 йилдаги иш фаолияти тўғрисида ҳисоботи;
  2. Жамият Ижро органининг 2019 йилдаги иш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи хамда 2020 йилги бизнес-режасини тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2019 йил учун даромад ҳисоботлари ва йиллик балансини тасдиклаш;
  4. Жамиятнинг 2019 йилдаги фаолияти бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини хамда акциядорлик жамиятининг аудиторлик текшируви хулосаларини тасдиклаш;
  5. Жамият тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш;
  6. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзоларини қайта сайлаш;
  7. 2020 йил молиявий йил учун акциядорлик жамияти ташқи аудиторини тасдиқлаш;
  8. Акциядорлик жамиятининг 2019 йил учун дивидендлари миқдори ва уларни тўланиш тартибини тасдиқлаш;
  9. Жамият бош дериктори билан имзоланган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш.

Жамиятнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор килиш учун жамият акциядорлар реестри ёпилган сана: 2020 йил 26 июнь.
Умумий йиғилишда иштирок этиш хуқукига эга акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2020 йил 14 июль.

Жамият кузатув кенгаши