• Слайдер #1

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА !!!

«Денов вино-ароқ» акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши 2018 йил 25 май куни соат 10:00 да жамият маъмурияти биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Денов тумани Ш.Рашидов кўчаси 261-уй.

Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2018 йил 25 май куни соат 9:00 да бошланади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамият Кузатувчи кенгашининг 2017 йилдаги иш фаолияти тўғрисида ҳисоботи;
  2. Жамият Ижро органининг 2017 йилдаги иш фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда 2018 йилги бизнес-режасини тасдиқлаш;
  3. Жамиятнинг 2017 йил учун даромад ҳисоботлари ва йиллик балансини тасдиқлаш;
  4. Жамиятнинг 2017 йилдаги фаолияти бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини ҳамда акциядорлик жамиятининг аудиторлик текшируви хулосаларини тасдиқлаш;
  5. Жамият тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш;
  6. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзоларини қайта сайлаш;
  7. 2018 йил молиявий йил учун акциядорлик жамияти ташқи аудиторини тасдиқлаш;
  8. Акциядорлик жамиятининг 2017 йил учун дивидендлари миқдори ва уларни тўланиш тартибини тасдиқлаш;
  9. Жамият бош дериктори билан имзоланган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш.

Жамиятнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорлар реестри ёпилган сана: 2018 йил 24 апрель.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2018 йил 15 май.

Жамият кузатув кенгаши.